...
МЕНЮ
ONLINE TV

Боғчаларни бир эмас, икки вазирлик текшириб боради


19:03, 20.10.2018 Жамият
 7 333

Текширувлар давомида “сирли мижоз” тадбирлари ўтказиб борилади.

Боғчалар фаолиятида ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш, коррупциявий омилларни олдини олиш мақсадида Адлия ва Мактабгача таълим вазирликлари қўшма кўрсатмани имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
 
Эндиликда, боғчаларда юзага келаётган коррупциявий ва қонунни бузиш омилларни олдини олиш ва бу борада масъул ходимларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича боғчаларда ўрганишлар ўтказиш учун Адлия ва Мактабгача таълим вазирликлари ҳамда уларнинг қуйи тизимларида ҳамкорликда ишчи гуруҳлар тузилади.
 
Ўрганишларда мактабгача таълим муассасасига жойлаштирилган болалар сонининг муассаса қамровига нисбатан ҳолати, уларда овқатланишни ташкил этиш ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги, боғча ходимларининг меҳнат интизомига риоя қилиш ҳолати сингари жиҳатларга алоҳида эътибор берилади.
 
Ишчи гуруҳлар боғчаларни ўрганиш жараёнида тегишли ҳужжатларни талаб қилиш, аниқланган ҳолат юзасидан масъул ходимларини чақиртириш, улардан тушунтиришлар олиш, зарур ҳолларда мутахассислар жалб қилиш, улар билан биргаликда текшириш ўтказиш, ўрганиш натижалари бўйича айбдор ходимларга чора кўриш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш каби вазифаларини бажаради.
 
Бундан ташқари, ишчи гуруҳлари томонидан Давлат хизматлари марказлари орқали боғчаларга йўлланмаларни бериш жараёнини ўрганиш мақсадида мунтазам равишда “сирли мижоз” тадбирлари ўтказиб борилади.
 
Шунингдек, Адлия вазирлигининг марказий аппарати ходимлари томонидан фақатгина Мактабгача таълим вазирлиги раҳбариятини огоҳлантирган ҳолда боғчаларда рейдлар ўтказилиши мумкин.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Адлия вазирлиги Мактабгача таълим вазирлиги МТМ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар