АҚШда судья вафоти муносабати билан байроқлар туширилди

Олам

image

Кеча, 18 сентябрь куни АҚШ Олий суди судьяси Рут Бейдер Гинзбургнинг вафоти муносабати билан Оқ уй ва Вашингтондаги бошқа Ҳукумат бинолари устидаги давлат байроқлари туширилди

Оқ уй Матбуот котиби Жадд Дир Президент Дональд Трампнинг тегишли фармони ҳақида хабар берди. 

"Президент Трамп АҚШ Олий суди судьяси Рут Бейдер Гинзбургга ҳурмат белгиси сифатида, унинг дафн маросими куни қуёш ботгунча АҚШдаги барча байроқларни туширишни буюрди", дейилади хабарда. 

Трамп, ўз навбатида, Гинзбургнинг ўлими тўғрисида расмий баёнот эълон қилган. Ҳужжатда Трамп ҳар доим ҳам марҳумадан рози бўлмаганини, лекин Гинзбург "мамлакатни севгани ҳамда ўз ҳаётини Америка халқи ва қонунларига хизмат қилишга бағишлаган ҳақиқий ватанпарвар" бўлганини тан олди.

Судьянинг дафн маросими Арлингтон миллий қабристонида бўлиб ўтади ва бегоналар киритилмайди. Гинзбург 1993 йилда собиқ Президент Билл Клинтон томонидан Олий судга тайинланган ва АҚШ тарихида ушбу лавозимни эгаллаган иккинчи аёл бўлганди. У бутун фаолияти давомида аёллар ҳуқуқлари учун курашган


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Трамп Рут Бейдер Гинзбург

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг