... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Бодомзордаги ЙТҲда вафот этган аёлни уриб юборган ким эди: йигитми ё қиз?


14:12, 08.02.2018 Жамият
 25 647

Ўшанда автомобиль ичидан Тошкент банк коллежи ўқувчиси Сотволдиева Мадинанинг ўқувчилик гувоҳномаси ва унга оид бошқа буюмлар топилади.

“Qalampir.uz” интернет нашри орқали бир неча бор 2016 йилнинг 22 март куни соат тахминан 7:45 да  Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Бодомзор кўчасида содир бўлган ЙТҲ ҳақида мақолалар, суриштирувлар эълон қилган эдик. Ёдингизда бўлса, Captiva автомобили маҳалла кўчаларида катта тезликда ҳаракатланиб, ҳовлилар эшиги олдида қолдирилган Cobalt ва Spark автомобилларига жиддий зарар етказган эди. Бу ҳам етмагандек, ҳайдовчи йўл бўйида кетаётган 1977 йилда туғилган Насиба Қосимовани уриб юборади. Қаттиқ зарбдан Насиба Қосимова 15 метр нарига бориб тушади. Олган оғир жароҳатлари сабаб уч нафар фарзанднинг онаси Насиба Қосимова 25 март куни оламдан кўз юмади.
 
Номард ҳайдовчи ва унинг ёнида бўлганлар воқеа жойини тарк этади.
 
Ўшанда автомобиль ичидан Тошкент банк коллежи ўқувчиси Сотволдиева Мадинанинг ўқувчилик гувоҳномаси ва унга оид бошқа буюмлар топилади.
 
Хўш, терговнинг кейинги иши қандай кечди, айбдор қўлга олиндими? Воқеанинг тўлиқ тафсилотлари билан тез орада “Qalampir.uz” интернет нашрида танишасиз.

Теглар:Насиба Қосимова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар