Бобоусмон Батуровнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Бобоусмон Батуровнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди. Бу ҳақда ташкилотчи промоутерлик компания Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Батуров навбатдаги жангини жорий йилнинг 22 июль куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказади. Ўша куни унга маҳаллий спортчи Вадим Лубсанов рақиблик қилади. Лубсанов Бобоусмонга қараганда анча тажрибали бўлиб, у проф боксда 8 та жанг ўтказиб, 6 тасида ғалаба қозонган ва 2 та баҳсда мағлубиятга учраган. Ўзбекистонлик боксчи эса профессионал боксда 2 та жанг қилиб, 1 тасида ғалабага эришган. Шунингдек, Батуров 6 май куни 2-проф жангини ўтказган ва унда баҳсли дуранг қайд этилган.

Маълумот учун, 29 ёшли Бобоусмон спортдаги фаолиятини 2013 йилда ҳаваскор боксда бошлаган. У 2018 йилда Жакартада бўлиб ўтган ёзги Осиё ўйинларида иккинчи ярим ўрта вазн тоифасида олтин медалга эга чиққан. 2019 йилда эса Осиё чемпионлиги ҳамда Жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

боксчи Бобоусмон Батуров Вадим Лубсанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made