Ҳокимлар қандай автомобилда юради?

Бу қизиқ

Вилоятлар ҳокимлари ўртасида ўтказган сўровномамизни давом эттирамиз. Бу сафарги саволимиз ҳокимлар қандай маркали автомобилда юриши юзасидан бўлди. 

Андижон вилоят ҳокими, Шуҳратбек Абдураҳмонов:

— Toyota Prado. Бу вилоятнинг обрўси, қолаверса менинг машинам эмас. Уни давлат берган

Ғофур Мирзаев, Сирдарё вилояти ҳокими:

— Давлат берган машинасида юрамиз. Toyota Prado

Зойир Мирзаев, Қашқадарё вилояти ҳокими:

— Infiniti машинаси. Йўл танламас машина. Қашқадарё йўлларига мос. Мерос бўлиб қолган. Шуни минамизда. 

Фарҳод Эрманов, Хоразм вилояти ҳокими:

— Давлат берган машинада юраман. Toyota Prado

Эркинжон Турдимов, Самарқанд вилояти ҳокими:

— Toyota машинаси

Тўра Боболов, Сурхондарё вилояти ҳокими:

— Давлат берган машинада юраман. Маркасини тушунмайман тўғриси

Қобул Турсунов, Навоий вилояти ҳокими:

— Бошқа вилоят ҳокимлари сингари – Toyota

Хайрулло Бозоров, Наманган вилояти ҳокими:

— Toyota Prado

Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев эса шу ва бошқа саволларимизга жавоб беришни хоҳламади. Ҳокимнинг жавоб беришдан бош тортиш сабаби эса ҳалигача номаълум.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2422

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг