Идлибдаги уруш Эрдўған учун тузоқ бўлиши мумкин

Олам

image

Идлибда юз берган воқеалар фонида Туркия ва Сурия ўртасидаги уруш Анқара ва Президент Ражаб Эрдўған учун тузоқ бўлиши мумкин. Бу ҳақида мамлакатнинг “Vatan” партияси вакиллари сўз юритган. 

"Туркия ва Суриядаги таранг вазият хавотирга сабаб бўлмоқда. Биз огоҳлантирамизки, Туркияни тузоққа илинтиришмоқда. Президентимиз мамлакат билан бирга тузоққа тушмоқда. AҚШ ва Исроил маъмурияти бу тузоқни яратди. Улар Туркияни Сурия билан урушга ундамоқда", дейилади партия хабарида.

“Vatan” партияси, нафақат Туркия, балки қўшни - Сурия, Ироқ, Эрон ва Россия давлатлари жиддий таҳдидларга дуч келаётганини эслатиб ўтди. Баёнот муаллифларининг фикрига кўра, қўшни давлатга қарши уруш бошланиши "тузоққа ташланган қадам" бўлади. “Оқибатда, AҚШ ва Исроил расмийларининг режаларига кўра, Эрдўған ҳукумати ички ва ташқи сиёсатида қўллаб-қувватланмайди”, дейди баёнот муаллифлари.

"Сурия билан уруш Туркияни изоляция ва уни стратегик иттифоқчилари бўлмиш Россия, Эрон ва Ироқ, шунингдек, Хитойдан узоқлаштиради", дейилган партия баёнотида.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Идлиб

Баҳолаганлар

488

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг