...
МЕНЮ
ONLINE TV

БМТ Мьянмадаги айбдорларга чора кўрмоқчи


19:25, 13.03.2018 Олам
 2 007

БМТ маълумотларига кўра, Бангладешга қочган Аракан штати роҳине мусулмонлари 633 мингга етган.

БМТнинг Мьянмадаги инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Янхэ Ли Мьянманинг Аракан штатидаги роҳине мусулмонларига нисбатан “геноцид актлари”га ўхшаш зўравонлик ҳаракатлари учун жавобгарларни жазолашга чақирди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар бермоқда.
 
БМТнинг Женевадаги Инсон ҳуқуқлари бўйича 37- сессясида нутқ сўзлаган Ли Мьянма ҳукумати унинг мамлакатга киришини таъқиқлаб қўйганини билдирган.
 
Махсус вакил Мьянма қўшинларининг ҳаракатларига нисбатан ҳавотирини билдириб, роҳине муслмонларига босим ўтказганларни жазолашга чақирган.


 
“2017 йил 25 августда Мьянмада мусулмонларга қарши бошланган ҳужумлар ҳамон давом этмоқда” ва бу ердаги қирғинларга Мьянманинг барчасига кўз юмаётган давлат раҳбарлари жавобгарлар, деб таъкидлади Ли.
 
БМТ маълумотларига кўра, Бангладешга қочган Аракан штати аҳолиси 633 мингга етган.
 
Аввалроқ, Мьянма ҳукумати роҳине мусулмонларининг уйларини бузиб ҳарбий базалар қураётгани ҳақида маълум қилган эдик.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Мьянма роҳине 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!