Uzcard карталарини Россияда ҳам ишлатиш мумкин бўлади

Жамият

image

Халқаро молия-банк форуми доирасида Uzcard-"Мир" кобейжинг карталарини чиқариш бўйича шартнома имзоланди, дея хабар берди ўз сайтида Ягона умумреспублика процессинг маркази.   
 
Эндиликда Россиянинг "Мир" карталаридан Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиш мумкин.
 
"Мир" тўлов тизими билан ҳамкорлик чет эллик туристлар ва Ўзбекистон тадбиркорларининг имкониятларини кенгайтиради.
 
"Мир" тизими Maestro, JCB ва UnionPay сингари энг йирик халқаро тизимлар билан биргаликда карталар чиқаради.
 
Қайд этилишича, ҳозирда иккала тўлов тизими ҳамкорлигида Россия банклари инфратузилмасида Uzcard карталари қабул қилинишини таъминлаш режалаштирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Uzcard кобейджинг

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг