Доғистондаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Олам
−
11 Май 2019
6071Жорий йилнинг 9 май куни Доғистон Республикасининг Қизилюрт туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия ИИВнинг Доғистон бўйича ҳудудий бошқармаси хабар берди.
Қизилюрт тумани Кульзеб қишлоғи яқинида 26 ёшли ўзбекистонлик ВАЗ-217030 русумли автомобилни ҳайдаб кетаётганда йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетган ва 25 ёшли москвалик бошқариб кетаётган Hyundai Creta билан тўқнашган.
Ҳар икки ҳайдовчи ҳам воқеа жойида ҳалок бўлган. Hyundai Creta автомобилида бўлган Доғистонда яшовчи 27 ва 41 ёшли йўловчилар Қизилюрт туманидаги шифохонага ётқизилган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023