... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Bluboo компанияси Samsung S9'нинг қиёфасини ўғирлади


14:12, 19.01.2018 Технология
 1 392

Bluboo компанияси кўриниши Samsung S9 билан бир хил, лекин аккумулятор қуввати анча катта бўлган смартфонни намойиш қилди.

Bluboo компанияси кўриниши Samsung S9 билан деярли бир хил бўлган янги Bluboo S3 смартфонини намойиш этди. Bluboo S3 смартфони Samsung S9 билан бир хил вақтда бозорга чиқарилади.
 
Компаниянинг айтишича Bluboo S3 “жиддий одамлар” учун яратилган ва иккита рангда сотувга чиқарилади. Қора ва тилла рангларда.
 
Ишлаб чиқарувчилар смартфон Samsung S9 га қараганда 3 марта кўп бўлган, 8300 mAH ҳажмидаги батареяга эга бўлишини ваъда беришмоқда. Таъкидланишича, “супербатарея” тезкор зарядланиш технологиясини қўллаб қувватлайди ва икки ярим соатда тўла зарядланишга қодир.
Қобилжон Раҳимжонов 

Теглар:Bluboo Samsung 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!