...
МЕНЮ
ONLINE TV

Биз дунёга юрагимизни очдик – Путин жаҳон чемпионати иштирокчиларига видеомурожаат йўллади


18:52, 09.06.2018 Спорт
 2 863

ЖЧ-2018 финал босқичи 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россияда бўлиб ўтади.

Владимир Путин жаҳон чемпионатини иштирок этиш учун Россияга ташриф буюрган меҳмонларга видеомурожаат йўллади.
 
“Футбол мухлислари ва сайёранинг энг кучли футбол терма жамоаларини мусобақада иштирок этиши билан табриклайман!
 
Биз дунёга ҳам мамлакат эшиклари ва юрагимизни очдик. Жаҳон чемпионатига ҳуш келибсиз! Welcome to Russia!”, деб ўз сўзини якунлади Путин.
 
Владимир Путин шунингдек, чемпионатда иштирок этувчи спортчи, мутахассис ва албатта, мухлислар Россияда ўзларини уйидагидек ҳис қилишлари учун барча имкониятлардан фойдаланилганини таъкидлаган.
 
Маълумот ўрнида, ЖЧ-2018 финал босқичи 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Сочи, Нижний Новгород, Самара, Калининград, Екатеринбург, Саранск, Волгоград ва Ростов на-Дону шаҳарларидаги стадионларда бўлиб ўтади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!