... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Биз билган миллардерларнинг энг ёқтирган китоблари


17:58, 27.01.2018 Бу қизиқ
 3 293

Биз билган дунёнинг машҳур 6 миллиардери ўзларининг энг севимли асарларини тавсия қилди.

Ўқиш ҳаёлотни, хотирани ривожлантиради. Биз билган замонамизнинг машҳур миллиардерлари ўзларининг севимли китобларини барчага ўқишни тавсия қилади. Бу ҳақда Addme.ru сайти кичик тўпламни тақдим қилди.
 
  1. Билл Гейтес (Microsoft’нинг собиқ раҳбари).

 
Унинг севимли ибораси:
 “Ўқиш – тасаввурни янгилашнинг энг яхши воситаси”.
Билл Гейтеснинг севимли китоби Вьетнамда туғилган ва АҚШда улғайган Тхи Буйнинг “Биз қила оладиган энг яхши нарса” асари.
 
  1. Марк Цукерберг (Facebook раҳбари).

 
У 2015 йилдан Фейсбукда ҳар икки хафтада севимли китоблари ҳақида маълумот бериб туради. Унинг энг севимли китоби Германияда туғилиб АҚШда таълим олган Генри Киссинжернинг “Дунё тартиби” асари.
 
  1.  Ричард Брэнсон (Virgin компанияси раҳбари).

 
Ричард Брэнсон ўзининг энг ёқтирган китоби Америкалик машҳур адиб Марк Твеннинг “Гекльберри Финннинг саргузаштлари” асаридир. У ўзи ўқийдиган асарни болалар адабиёти деб эмас, шунчаки ўзи учун қадрли ва ҳаммага тавсия қиладиган асар бўлгани учун ёқтиришини айтган.
 
  1. Илон Маск (Space X ва Tesla нинг раҳбари).

 
Унинг энг севимли асари америкалик Уолтер Айзексоннинг “Бенжамин Франклин: америкача ҳаёт” асари.
 
  1. Жефф Безос (Amazon компанияси раҳбари).

 
Жефф Безоснинг севимли асари келиб чиқиши япониялик бўлган британиялик адиб Кадзуо Исигуронинг “Куннинг қолган вақти” дир.
 
  1. Уоррен Баффет (Berkshire Hathaway компанияси раҳбари).

 
Унинг энг севимли гапи: “бошқаларнинг фикрини эмас, уларнинг далилларини ўрган”. Баффет америкалик Бенжамин Грэмнинг “Ақлли сармоядор” асарини ўқишни маслаҳат беради.
Икром Раҳмон

Теглар:миллиардерлар севимли китоб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси бренд колбаса маҳсулотларини истеъмол қиласиз?

Барча сўровлар