...
МЕНЮ
ONLINE TV

Биткоин курси “ерга қулади”


12:29, 25.11.2018 Технология
 8 438

Биткоин курси 2017 йил сентябридан бери биринчи бор 4000 АҚШ долларидан пастга тушди.

Биткоин 2018 йилни пасайиш билан бошлаган эди. “CoinMarketCap” маълумотларига кўра биткоин курси бир сутка ичида 13,70 фоиз тушиб кетди.
 
Портал ахборотларига кўра, соат 05:40 да криптовалюта 4329 АҚШ долларидан 3837 долларга арзонлашган. Биткоин курси 2017 йил сентябридан бери биринчи бор 4000 АҚШ долларидан пастга тушди.
 
Ҳафта бошида Биткоин курси 13 ой ичида биринчи марта беш минг доллардан паст бўлди.  Бундан олдин саккиз кун кетма-кет пасайиш кузатилган эди, бу унинг ўн йиллик тарихидаги рекорд кўрсатгич бўлди.
 
Маълумот учун, биткоин – ҳисоблаш қурилмалари ёрдамида “майнит” қилинадиган “блокчейн” технологияси асосидаги марказлашмаган криптовалюта тизими.
 
“CoinMarketCap” сервиси ҳар бир мавжуд бўлган криптовалютани ўртача нархи ва молиялашганлиги ҳақида билишга имкон беради. Биткоиннинг долларга нисбатан бозор нархини ҳисоблашда агрегатор йигирмадан зиёд биржа маълумотларини ҳисоблайди.
 
Айюб Мустафо

Теглар:Биркоин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!