...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бишкекда юбилейдан сўнг 6 тонна ахлат тозаланди


16:19, 30.04.2018 Олам
 1 750

“Ала-Тоо” майдонида тозалаш ишлари эрта тонгда бошланган.

Аввалроқ, Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳри 140 йиллик юбилейини нишонлаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бишкек шаҳрининг 140 йиллик юбилейи муносабати билан ташкиллаштирилган байрам дастуридан сўнг, маҳаллий “Тозалик” корхонаси марказий “Ала-Тоо” майдонидан 6 тонна ахлат олиб чиқган. Бу ҳақда “Kabar” хабар берди.
 
Майдон ҳудудини тозалаш ишларига 11 та махсус техника жалб қилинган. Жумладан, 8 та ахлат йиғувчи ва 3 та сув сепувчи машина. 67 нафар юк ташувчи ва тозаловчи ишчилар узлуксиз навбатчилик қилган.
 
Майдон бўйлаб 20 та катта пластмасса ахлат қутилари ва 10 та металл контейнерлар ўрнатилган.
 
“Ала-Тоо” майдонида тозалаш ишлари эрта тонгда бошланган, тадбирлар тугаганидан ярим соат ўтиб якунланган.
 
Шунингдек, 140 йиллик юбилейнинг байрам тадбирлари ўтказилган марказий кўчаларда тонггача кучайтирилган тартибда тозалаш ишлари олиб борилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қирғизистон Ала-Тоо Бишкек 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!