...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бишкекда вазият оғир: одамлар музлаб, ҳалок бўлмоқда


13:55, 29.01.2018 Олам
 18 494

3 кун аввал Бишкекдаги ягона иссиқлик электр станцияси ишдан чиқди.

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ўтган кеча 12 киши ҳаддан ташқари совқотиш туфайли тез ёрдам маркази ходимлари томонидан шифохонага олиб келинди. Яна 2 киши музлаб қолганлиги натижасида жон берган.
 
Бишкекдаги ягона иссиқлик электр станцияси 26 январь куни ишдан чиққан эди. Шаҳарнинг марказий иситиш трубалари орқали юбориладиган сув ҳарорати минимал даражага тушиб кетди.
 
Маълумотларга қараганда, иссиқлик электр станцияси аномал совуқ туфайли ишдан чиққан. Синоптикларнинг прогнозларига кўра, бугун, 29 январь куни Бишкекда тунда ҳарорат -26 даражагача тушиб кетди.
 
Қирғизистоннинг тоғли ҳудудларида эса ҳарорат 40-45 даража совуқни ташкил этмоқда. Шунинг учун мактабларда ўқув машғулотлари ҳам тўхтатилган.
 
28 январдан 29 январга ўтар кечаси Қирғизистоннинг миллий шифохонаси иситиш тизимида ҳам авария юз берган. Ҳароратнинг пастлиги туфайли трубалардаги сув музга айланиб қолди. Шу сабаб тизимдаги сувни чиқариб ташлашди. Аммо иссиқ сув берилиши натижасида иситиш тизими аввалги ҳолатига қайтмади. Айни вақтда тиклаш ишлари олиб бориляпти.
 
Маълумотларга қараганда, кўплаб тез ёрдам машиналарининг ёқилғиси музлаб қолган ва шу сабаб улар ёрдамга етиб боролмаяпти.
 
Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сапар Исоқовнинг буйруғи билан вақтинчалик исиниш пунктлари ташкил этилди. Ўтган сутка давомида бундай пунктларга 800 га яқин киши келган.
 
Айни вақтда Бишкекнинг барча туманларида одам кўп яшайдиган жойларида 5 тадан исиниш палаталари жойлаштирилди. Бу ерда одамларга иссиқ овқат, иссиқ чой ва тунаш учун иссиқ жой ҳозирлаб қўйилган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қирғизистон Бишкек Аномал совуқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!