... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Бир умр эсдақоларли тўй қилмоқчимисиз? Замонавий, ҳамёнбоп ва оригинал тавсиялар


20:27, 11.10.2016 Реклама
 17 834

Тўй арафасида турган ёш куёв-келинлар ва уларнинг ота-оналарига қуйидаги тавсияларимиз ас қотиши тайин. Бугунги тавсияларни MISTER HAPPY маросимлар маркази тақдим этмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Тўй – йиллар давомида яхши ниятлар, эзгу орзу-ҳаваслар билан орзиқиб кутиладиган маросим. Бу кунни бир умр эсдақоларли бўлиши кўп жиҳатдан куёв-келин ҳамда уларнинг яқинларига боғлиқ. Аввал ният қиламиз, кейин у томон илк қадамларни бошлаймиз, сўнг тавсиялар орасидан эса энг аълосини танлаймиз.
 
Ўзбек хонадонида тўй бошланмасиданоқ яқин қариндошлар “маслаҳат оши”га тўпланади. Бундай вазиятда кимнинг гапига қулоқ солишни ҳам билмай қоласиз. Биз эса сизни ортиқча ғавғолардан ҳоли, худди орзу қилганингиздек тўй қилишингиз тарафдоримиз. Тўй арафасида турган ёш куёв-келинлар ва уларнинг ота-оналарига қуйидаги тавсияларимиз ас қотиши тайин. Бугунги тавсияларни MISTER HAPPY маросимлар маркази тақдим этмоқда. Демак, бошладик! 

1. Азалдан ўзбек тўйларининг боши “Фотиҳа тўйи” маросими билан бошланган. Авваллари “Фотиҳа тўйи”га юборилаётган сарполар ва ширинликлар учун қутилар, умуман олганда, бозор кезиб, шаҳарнинг у четидан, бу четига югуриб излаганларингизни бир манзилдан топишингиз мумкин. Бу йўл билан ҳам вақтингизни тежайсиз, ҳам кўнглингиз хотиржам бўлади.



2. Тўйни қайси ресторанда қилиш борасида аниқ бир қарорга келишдан аввал, яқинларингиз, умуман бу соҳада тажрибага эга одамлар билан маслаҳат қилиш билан бирга ҳаммасига ўз кўзингиз билан гувоҳ бўлганингиз маъқул. Ўзинггизга ёққан ресторанга бир неча бор ташриф буюриб, таомномаси билан танишинг. Кейинги сафар тўй вақтида бориб кузатинг. Хизматчиларнинг ўзини қандай тутишига баҳо бериб кўринг. Кузатувларингиз яхши натижа бериши тайин.

 
3. Таклифнома тайёрлатиш осон ишдек туюлгани билан унинг ҳам ўзига яраша масъулияти бор. Агар сиз таклифнома буюртма берган киши куёв-келиннинг исми ёки таклифномадаги зарур сўзлардан бирида хатоликка йўл қўйса борми... Бундай ҳолатга дуч келиб, тўйга яқин қолганда аттанг қилинганлар талайгина. Шунинг учун бу борада шошмашошарлик қилиш ярамайди. Яхшиси синовдан ўтганларга мурожаат қилинг.

4. Бир кунлик тўй, ўтади-кетади деган фикрни келин кўйлаги ва куёв сарпосига келганда четга сура туринг. Боиси тўй куни сиз таклиф қилган 300-400 меҳмоннинг кўзи куёв ва келинда бўлади. Уялиб қолмай десангиз, тажрибали мутахассисларнинг сўзига қулоқ тутинг.



5.  Тўйнинг қулоғи карнай-сурнай садолари ила очилади. Карнай-сурнай наволари қаерда янграса, ўша ерда тантана бўлаётганидан дарак. Бугунги карнай-сурнай садолари эса замонавий мусиқа асбоблари жўрлигида янада жилвакор ва янада ёқимли. Бунга ўзингиз ҳам бир неча бор гувоҳ бўлгансиз, бизнингча. Шу сабаб карнай-сурнай созандаларини таклиф қилиш борасида ҳам маслаҳатларимизга қулоқ тутсангиз, адашмайсиз.



Тўйингизга ташриф буюрган карнай-сурнайчилар бир хил либосда, ўзбекона тўнларда ташриф буюрганига нима етсин... Дарвоқе, бугун карнай-сурнай созини чалувчилар орасида ҳам фонограммадан фойдаланиш оммалашган. Адашиб, шундай кимсаларга дуч келиб қолмаслик учун эътиборлироқ бўлинг.
 
6. Ресторанда куёв ва келин учун ажратилган махсус шоҳсупа ва уйни декоратив безатиш оддий ва кўримсизгина иш туюлсада жуда катта меҳнат ва нозик дидни талаб этади. Бунда безак учун фойдаланилаётган гулларнинг эски ё янгилигидан тортиб, майда деталларнинг ҳам аҳамияти жуда катта. Бу борада ҳам ўзбилармонлик қилиш ярамайди.



7. Ширинликлар билан бошланган ҳаётнинг охири ҳам ширин бўлади. Тўйга аталган энг эксклюзив торт ва ширинликлар, Candy bar нафақат кўзга ташланадиган, балки таъми ҳам бир умр ёдда қоладиган бўлиши керак.



8. Тўй ва тантаналарга бошловчилар ва навбатчи гуруҳлар, шунингдек, хонандаларни таклиф қилишда шошқалоқлик қилмаслигингизни маслаҳат берамиз.



Биринчи навбатда тўйга таклиф қилинган бошловчи, хонанда ва созандалар нафақат тўй эгаларига, балки тўйга келган меҳмонларга ҳам манзур бўлиши керак. Бунда унинг машҳурлик даражаси эмас, қўшиқлари қанчалик тўйбоплиги ва тўйга ташриф буюрадиган меҳмонларнинг ёши инобатга олинади.




Ҳар бир санъаткорни  маълум сценарий асосида белгиланган вақтга таклиф қилсангиз, пулингиз ҳавога учмайди. Дарвоқе, тўйга санъаткорларни таклиф қилишда кимгадир пул беришдан аввал, яхшилаб ўйлаб иш тутинг. Қаллобларга дуч келишингиз эҳтимолдан ҳоли эмас.
 
9. Рақс гуруҳларини танлашда ҳам фикрингизни бир жойга жамланг. Ҳарир либос кийиб, бошига тиллақош қўндирган ҳамма ҳам раққоса бўлиб қолмайди. Бу ишни ўз касбининг усталарига ишониб топширинг.



Қолаверса, келин салом каби тадбирларни ўтказишда ҳам пешқадам санъаткорлар бор. Улардан баъзиларининг бўш кунини топишнинг ўзи амри маҳол. Шу сабаб ҳаракатни аввалроқ бошланг.


10. Қувончли кунингизни хотирангизда умрбод сақланиб қолиши кўп жиҳатдан фото ва видеостудияларга боғлиқ. Бир тўйга буюртма қабул қилиб, тўй ўтгач, жуфтакни ростлаб қолган, тўйнинг энг керакли лаҳзаларини суратга олмаган, кечаги тўйни бугунгисига қўшиб монтаж қилган, тўй эгасининг ишончини оқлай олмаган фото ва видеостудиялар жуда кўп.  Афсуски, камера тасмасини ортга қайтарган сингари тўйни ҳам ортга қайтариб бўлмайди. Шунинг учун ортиқча эҳтиёткорлик зарар қилмайди.
 
Ҳаётингиздаги энг яхши кунлар, оилавий тантаналар ва тўйларни ташкил этишда MISTER HAPPY маросимлар марказига суянинг. Тўйга керакли ҳамма нарсани шу ердан топасиз! MISTER HAPPY – орзуингиздаги тўйлар маркази.
 
Мурожаат учун телефонлар: (+99897) 441 33 20, (+99897) 442 33 20.                 

Бизни Instagram ижтимоий тармоғида @mister_happy_event_agency аккаунтида кузатишингиз мумкин.  

Гувоҳнома №007947          

Теглар:Тўй Mister happy 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

saida
22:06 01.11.2016

kechirasiz - u, har kim o'z sharoitidan kelib chiqib to'y qiladi. har qalay xalqimizda ,,Ko'rpangga qarab oyoq uzat" degan naql bor, agar hamma to'y hayotimizda bir marta bo'ladi deb siz aytgandek to'y qiladigan bo'lsa, u holda hamma og'zi - burnigacha qarzga botib to'y qilishiga to'g'ri kelar ekanda? biror narsani maslahat yoki tavsiya sifatida ommaviy axborot vositalariga yozishizdan oldin, hammasini va hammani o'ylab , sharoitdan kelib chiqib yozishingizni so'rab qolardim. axir ,,Besh qo'l barobar emasku" shunday emasmi???



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!