... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Бир доллар маош олувчи миллиардерлар


16:37, 07.02.2017 Бу қизиқ
 3 138

АҚШда тадбиркор ва ҳукумат ходимлари йиллик маоши бир АҚШ долларини ташкил этувчи кишилар мавжуд.

АҚШда бир доллар маош эвазига ишлайдиган юқори мансабли ва машҳур намоёндалар бор. Бундайлар тоифасидан мамлакатни иқтисодий ривожлантиришга, саноат салоҳиятини юксалтиришга ҳисса қўшган етук ва кўзга кўринган жамият арбоблари ўрин олган. Ўз халқи учун хизмат қилишни сидқидилдан бажариши белгиси сифатида бундай одат қабул қилинган ва ушбу шахс ўз маблағлари ҳисобидан кун кечиради.
 
Биринчи ва Иккинчи Жаҳон урушлари, Катта тушкунлик, Вьетнам уруши пайтларида шаклланган ушбу анъанага сабаб шуки, федерал қонунлар ишчининг кўнгиллилик асосида ҳукумат ишида ёки компания бошқарувида ишлашини тақиқлайди. Шунинг учун рамзий маош тури ўйлаб топилган.  АҚШдаги кўплаб амалдорлар шу йўсинда фаолият юритишган.
 
Бор-йўғи бир доллар эвазига ишлаган кишилар рўйхатида Калифорния собиқ губернатори Арнольд Шварцнейгер, Facebook ижтимоий тармоғининг асосчиси Марк Цукерберг, Apple асосчиси Стив Жобс, собиқ президент Жон Кеннеди, Google яратувчиларидан бири Ларри Пейж ва амалдаги АҚШ президенти Дональд Трамп бор.
 
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Бир доллар маош олувчилар Стив Жобс Марк Цукерберг Facebook Арнольд Шварцнейгер Apple Ларри Пейж 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!