... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Билл Гейтсдан муваффақиятга эришишнинг 11 олтин қоидаси


15:45, 19.05.2017 Бу қизиқ
 1 341

Ҳар бир муваффақиятсизликда ота-онанг ёки бошқаларни айблайверма. Хатоларинг устида йиғлаб ўтирма, улардан хулоса чиқар.

Билл Гейтс – замонамизнинг энг бадавлат одамларидан бири. Унинг молиявий ҳолати 2016 йилнинг август ойига кўра, 90 миллиард АҚШ долларига баҳоланган.
 
Билл бу пулларни ақли ва ишбилармонлиги билан ишлаб топган.  Шу боис биз сизларга Билл Гейтснинг ўз блогида ёзиб қолдирган маслаҳатларига қулоқ солишни тавсия этамиз.
 
1. Ҳаёт бешавқат – бу ҳақиқатга кўникиш зарур.
 
2. Дунёнинг сен билан иши йўқ. Дунё фақат муваффақиятга эришишингни кутади, қадр-қимматингни кўз-кўз қилишингни эмас.
 
3. Мактабни тамомлашинг билан йилига 40 минг доллар маош олиб келадиган ишни топиш даргумон. Шахсий лимузинига эга компания раҳбари бўлиш учун шунга яраша ҳаракат қилиш зарур.
 
4. Агар ўқитувчингни қаттиққўл ва талабчан деб ўйласанг, раҳбаринг билан яқиндан танишишни ортга сур. Раҳбарнинг муваффақияти сен ишингни қандай бажараётганингга боғлиқ.
 
5. “Макдональдс”да бургерларни тайёрлашинг – обрўингга путур етказмайди. Аждодларинг бу ишни “яхши имконият” деб ҳисоблашарди.
 
6. Ҳар бир муваффақиятсизликда ота-онанг ёки бошқаларни айблайверма. Хатоларинг устида йиғлаб ўтирма, улардан хулоса чиқар.
 
7. Сен туғилмагунингга қадар ота-онанг бунақа зерикарли ва кўримсиз бўлмаганлар. Улар сенинг бахтли болалигингни яратиш жараёнида шундай аҳволга келдилар.
 
8. Баъзи мактабларда салбий баҳолаш тизими бекор қилинди, имтиҳонни топшириш учун истаганча уриниш мумкин. Аммо ҳаётда бу ҳолатнинг акси сенда учраса бундан ўпкалама.
 
9. Ҳаёт чораклардан иборат эмас, унда таътил, сен билан алоҳида ишлайдиган муаллим ёки раҳбар бўлмайди. Вазифаларни шахсан ўз кучинг билан ва ўз вақтида бажаришинг шарт.
 
10. Ҳаётингни телевидение орқали кўрсатилаётган ҳаёт билан адаштирма. Реал ҳаётда инсон умрининг кўп қисмини қаҳвахоналарда эмас, иш жойида ўтказади.
 
11. “Кўзойнакли ботаник”лар билан яхши муносабатда бўлгин. Улардан бири келажакда сенга раҳбар бўлиши ҳеч гап эмас.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Билл Гейтс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!