Мирзиёев Бангладеш Президентини қабул қилди

Жамият

image

Бугун, 15 июнь куни тонгда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳридаги ўзига ажратилган қароргоҳда Бангладеш Халқ Республикаси Президенти Абдул Ҳамидни қабул қилди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги шерикликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Савдо, инвестициялар, қишлоқ хўжалиги, туризм ва гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳукуматлараро ва идоралараро даражадаги алоқаларни фаоллаштириш ва қўшма тадбирлар ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.

Бангладеш Президенти Абдул Ҳамид Душанбедаги ОҲИЧК саммитидан сўнг Ўзбекистон маданий-тарихий марказлари билан танишиш учун Ўзбекистонга ташриф ташкил этилгани учун самимий миннатдорлик билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Абдул Ҳамид Ўзбекистон-Бангладеш

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг