... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Бейонсе эгизак фарзандларни дунёга келтирди


15:42, 18.06.2017 Шоу-бизнес
 4 489

Бейонсе 2008 йилда рэпер Жей-Зига турмушга чиққан.

Америкалик қўшиқчи Бейонсе ва унинг репер турмуш ўртоғи Жей-Зи эгизак фарзандли бўлишди. Бу ҳақда “US Weekly” нашри хабар берди.
 
Маълум бўлишича, эгизаклар шу ҳафтанинг душанба ёки сешанба кунлари дунёга келишган. Ҳозирча уларнинг исмлари ва жинслари сир тутилмоқда.
 
Маълумот учун, Бейонсе жорий йилнинг февраль ойида ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига эгизак фарзанд кутаётгани ҳақида пост ёзиб қолдирганди.
 
“Яратган бизни икки фарзанд билан сийлайди. Оиламиз аъзолари яна икки нафарга кўпайишидан бағоят хурсандмиз. Барча яхши ниятларингиз учун, ҳаммангиздан миннатдорман”, дея пост ёзиб қолдирган Бейонсе Instagram саҳифасига.
 
Асосан RnB услубида ижод қиладиган Бейонсе 2008 йилнинг 4 апрелида репер ва продюсер Жей-Зига турмушга чиққан. Шунингдек, улар бундан беш йил аввал Блю Айви Картер исмли қизчани ҳам дунёга келтиришган.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Бейонсе Жей-Зи RnB Instagram 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!