Коронавирус: Бугун аҳоли орасида 195 бемор аниқланди, 3 киши вафот этди

Жамият

image

Бугун, 10 июль куни Ўзбекистонда 463 ҳолатда касаллик қайд этилди. Шундан 268 нафари карантин муассасаларида, 195 нафари аҳоли орасида аниқланган. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида, Навоий ва Сурхондарё вилоятларида 1 нафардан, жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Хоразм ва Бухоро вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 243 нафар фуқаро соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 12027 нафар бемордан 7530 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 62 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4443 нафар бемордан 43 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

578

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг