... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Берлиндаги терактни уюштирган шахснинг опаси укасидан ҳукаматга таслим бўлишини сўради


12:14, 23.12.2016 Олам
 1 997

“У ўз мотоциклини қаергадир қўйганини айтганди. У “Кел, мен сенга кўчалардаги чироқларни кўрсатаман” деганди”, дейди гумондор шахснинг опаси.

Германиянинг Берлин шаҳрида ўтказилаётган Рождество ярмаркасида юз берган фожиа сабабчиси бўлган шахс ҳақида яна янги маълумотлар ошкор бўлди.
 
19 декабрь куни тунда юк машинаси ярмаркадаги одамлар тўпланиб турган жойга қасддан бостириб кирган, оқибатда 12 киши қурбон бўлганди. Юк машинаси ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетган. Кейинчалик у ИШИД террорчилик гуруҳи вакили бўлганлиги аниқланди.
 
Сўнгги маълумотларга қараганда, мазкур терактни амалга оширган 24 ёшли Анис Амри мудҳиш воқеани содир этишидан олдин Тунисдаги опаси билан гаплашган. Бу ҳақда “Daily Telegraph” газетаси хабар тарқатди.
 
Аниқланишича, Анис Амри ноябрь ойи сўнггида опаси Нажвега видеоқўнғироқни амалга оширган ва Берлиндаги Рождествога тайёргарлик ишлари билан таништирган.
 
“У ўз мотоциклини қаергадир қўйганини айтганди. У “Кел, мен сенга кўчалардаги чироқларни кўрсатаман”, деганди”, дейди гумондор шахснинг опаси. Нажве ўз қондошининг айбдорлигига ишонмаслигини айтса-да, уни ҳукуматга таслим бўлишга чақирди.
 
Германия ҳукумати вакиллари юз берган терактни 24 ёшли Тунис фуқароси Анис Амри амалга оширганлигини тахмин қилмоқда. Айни вақтда у қидирувда. Унинг қаердалиги ҳақидаги маълумот учун 100 минг евро миқдорида мукофот пули берилиши эълон қилинган.
Дурдона Расулова 

Теглар:Теракт Анис Амри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!