... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Берлинда юк машинаси одамларни янчиб ташлади


09:21, 20.12.2016 Олам
 2 273

Ушбу фожиа терростик ҳужум экани айтилмоқда.

Кеча, 19 декабрь куни тунда Берлиндаги Курфюрстендамм кўчаси ҳудудида ташкил қилинган Рождество ярмаркасига катта юк машинасининг урилиши оқибатида камида 9 киши вафот этди. Бу ҳақда “Kommersant.ru” хабар қилди.
 
Хабарларга кўра, юк машинаси ҳайдовчиси машинани атайлаб ярмарка олдида тўпланиб турган одамлар устига ҳайдаган. Натижада камида 9 киши воқеа жойида ҳалок бўлган 50 дан ортиқ киши турли даражадаги тан жароҳатларини олган.
 
Полиция бу террористик ҳаракат эканини айтмоқда.
Аниқланишича, юк машинаси ярмаркадаги бир нечта дўкончаларни бузиб юборган.
 
Ҳозирча, ҳайдовчининг шахси аниқланмаган. Фожиа содир бўлган ҳудуд ўраб олинган. Воқеа жойига ёнғин хавфсизлиги хизмати, полиция, тез тиббий ёрдам хизматлари етиб келган.
 
Маълумот учун, 2016 йилнинг 14 июлида Францияда ўтказилаётган миллий байрам – Бастилияни ишғол қилиш кунида Францияда ҳам юк машинаси одамлар устига бостириб кириб, ўнлаб одамнинг умрига зомин бўлганди. Ўшанда, Франция президенти Франсуа Олланд мазкур воқеага нисбатан теракт дея баҳо берганди. Ушбу ҳолатда 84 киши қурбон бўлган, 100 дан зиёд одам жароҳат олганди.
Умида Якубова

Теглар:Берлин Рождество ярмаркаси Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!