Метронинг “Халқлар дўстлиги” бекатига жетонсиз кириш имконияти яратилди

Жамият

image

7 августдан бошлаб Тошкент метросида алоқасиз(бевосита) тўловни амалга ошириш тизими синов тариқасида йўлга қўйилди. Ушбу лойиҳа метрополитен ва “Ўзмиллийбанк” билан  ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Компаниядан маълум қилишларича, бу ҳозирча пилот лойиҳа. Ҳозирда Чилонзор линиясидаги “Халқлар дўстлиги” станциясига “Оплата картой HUMO. HUMO kartasi bilan to’lang” ёзуви туширилган битта турникет ўрнатилган.

Тўлов Humo картасини турникетдан ўтказиб олиш орқали кўз очиб юмгунча амалга оширилади. Йўл кири автоматик тарзда ечиб олинади.

Компания янги технология энг талаб катта станцияларда тиғиз пайтларда жуда самарали воситага айланишига эътибор қаратди. Кассадан жетон олиш ўрнига турникет орқали бевосита тўловни амалга оширишни танлаган йўловчи кунига бундай шароитда 8 дақиқа тежайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг