Мутахассис: “Ўпка касаллиги бор болалар мактаб ва боғчаларга бормаслиги керак”

Саломатлик

image

Ўзбекистонда ёш болаларнинг ўпка касалликлари билан касалланиш даражаси ортиб бормоқда. Бу касаллик ҳаво-томчи йўли билан юқадиган вирусли инфекциялар кўпайган пайтда шахсий гигиена қоидаларига тўлиқ амал қилмаслиги сабабли юқиши мумкин.

Ушбу касаллик билан касалланган ёш болалар мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларига вақтинчалик бормаслиги керак. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги болалар бош пулмонологи, тиббиёт фанлари доктори, профессор Фурқат Шамсиев маълум қилди.

Профессорнинг сўзларига кўра, ушбу касаллик қуйидаги ҳолларда кўпаяди:

•  ота-оналар томонидан фарзандини уйда тўғри даволамаслик;

•  касал ҳолида ҳам боғча, мактабларга юбориб бошқа соғлом болаларга инфекцияни юқтириши;

•  болада сурункали инфекция ўчоқларини вақтида бартараф этмаслиги;

•  тўғри овқатлантирмаслик;

•  боланинг руҳий зўриқиши;

•  чиниқмаслик;

•  кам ҳаракатлилик;

•  узоқ вақт ёпиқ хоналарда ўтириши ва вирусли касалликлар эпидемияси вақтида вакцинация қилинмаслик.

Қайд этилишича, болада нафас олиш аъзоларининг ўткир ёки сурункали касалликлари бўлса, унда маҳалла шифокори томонидан белгиланган режа асосида болалар пулмонологи кўригидан ўтиб, маълум вақт тиббий назоратда бўлиши керак. Нафас аъзолари енгил касалланган болалар эса  боғча ва мактабларга қатнашлари мумкин.

“Нафас аъзолари касалликлари билан касалланган болаларни ота-оналар мактабгача таълим муассасаларига ва мактабларга юбормасликлари лозим, чунки енгил касалланган бўлса ҳам улар юқумли ҳисобланади. Бундай ҳолатларда бола нафақат ўзини, балки ён атрофидаги инсонлар ва тенгдошларини ҳам касалликдан ҳимоя қилиши лозим”, дейди Фурқат Шамсиев.

Маълум бўлишича, болалар 17 фоиз аденовирус ташувчи ва 18 фоиз микоплазма ташувчи  ҳисобланади. Бола касалланган даврда кўпроқ суюқлик ичиши, доимий ҳимояловчи ниқобда юриши, гигиеник қонун қоидаларга риоя қилиши, қўлни совунлаб ювиши ёки антисептик воситалар билан қўлни мунтазам равишда дезинфекция қилиши, йўталганда ёки акса урганда оғиз ва бурунни салфетка ёки тирсак билан ёпиши, одам кўп ва гавжум бўлган жойларга бормаслиги керак.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг