... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Беморлар жигарида ўз имзосини қолдирган шифокор енгил жазоланди


10:57, 13.01.2018 Олам
 6 507

Суд унинг қилмишини чарчоқни чиқаришга қаратилган аҳмоқона уриниш, деб баҳолаган.

Аввалроқ, беморларнинг жигарида ўз имзосини қолдирган Британиялик шифокор жарроҳ Саймон Брэмхоллнинг ўз вазифасидан четлатилгани тўғрисида хабар берилган эди.
  
Буюк Британияда бу шифокорга нисбатан суд ҳукми чиқарилди. Бирменгем Қироллик суди трансплантолог Саймон Брэмхоллни 10 минг стерлинг фунти миқдоридаги жарима ва 120 соатлик жамоат ишига жалб этилишга ҳукм қилди.
 
Суднинг ҳукмида ноаниқликлар кўп. Чунки, тўрт йил давом этган суд жараёни ва ОАВ даги чиқишлардан кейин унга жуда ҳам енгил жазо тайинланган. Қолаверса, Саймон Брэмхолл жамоат ишини қандай ўташи ҳам аниқ кўрсатилмаган. Суднинг таъкидлашича, у авваламбор яқин йил ичида жамоат ишини ўташи керак. Суд унинг бу қилмишини чарчоқни чиқаришга қаратилган аҳмоқона уриниш, деб баҳолаган.
Обил Сафаров

Теглар:Трансплантолог Саймон Брэмхолл 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!