ТИВ хориждаги ўзбекистонликларга эслатма билан чиқди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги чет элда бўлиб турган ёки доимий истиқомат қилувчи Ўзбекистон фуқароларига мурожаат йўллади.

Унда, жорий йилнинг 10 февралидан “Хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг консуллик рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома” кучга киргани таъкидланган.

Ушбу Йўриқномага мувофиқ, чет элда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар мамлакатнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларида доимий ёки вақтинча консуллик ҳисобидан ўтиш учун consulate.mfa.uz веб-портали орқали масофадан интерактив консуллик хизматидан фойдаланишлари мумкин. Айни пайтда ушбу интернет-ресурс синов режимида ишга туширилган.

Вақтинчалик ва доимий консуллик ҳисобига олиш бўйича интерактив хизмат дастурий тизими техник синовдан ўтказилгандан кейин қисқа вақт ичида ўрнатилади ва йўлга қўйилади.

Қайд этилишича, вазирлик бошқа консуллик хизматларини босқичма-босқич интерактив асосга ўтказиш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда қўшимча маълумот берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ТИВ консуллик хизмати

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг