Беларусда ядровий қуроллар пайдо бўлгач, қўшнилар “қанотларини туширди” – Лукашенко

Олам

image

Беларусь фуқароси Александр Лукашенко мамлакат ҳудудида Россиянинг тактик ядровий қуроллари пайдо бўлиши биланоқ, унинг "ҳайратда қолган қўшнилари қанотларини туширганини” айтди. Бу ҳақда у кеча, 19 январь куни “Белджи” корхонаси ходимлари билан учрашувда сўз очди.

Лукашенко республика хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан Россия билан ҳамкорликнинг аҳамиятига эътибор қаратди.

“Беларусда ядро қуроли пайдо бўлиши билан ҳайратда қолган қўшниларимиз ва бошқалар қанотларини туширди. Нафақат мени, балки янги авлод сиёсатчиларини ҳам ядро қуролидан фойдаланиш ҳақида ўйлашдан Худо асрасин. Бу даҳшатли қурол”, дейди Лукашенко.

Шунингдек, у компания ходимларининг саволларига жавоб берар экан, Россия Федерациясидан олинган “Искандер” оператив-тактик ракета комплексларидан қандай фойдаланиш ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, “Искандер”дан фақат давлат раҳбари, Мудофаа вазири ва Қуролли Кучлар Бош штаб бошлиғининг розилиги билан фойдаланиш мумкин. Бу ҳақда тегишли фармон ҳам имзоланган.

"Тинчлик қиммат туради. Бунинг учун пул тўлаш керак. Лекин ташвишланманг. Биз, халқимиз ва давлатимиз ҳеч қачон ҳозиргидек ҳимояланган бўлмаганмиз. Тизим қурилган, Қуролли Кучлар, сафарбарлик резерви, ҳудудий мудофаа, халқ милицияси... Ҳаммаси қурилган. Ҳозирда ҳаммаси етарли", дейди Лукашенко.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил баҳорида Россия Президенти Владимир Путин Беларусда Россиянинг тактик ядровий қуролларини сақлаш омбори қурилиши якунланаётганини маълум қилган эди. 25 май куни эса икки давлат Мудофаа вазирлари уни жойлаштириш бўйича ҳужжатларни имзолади. Ҳужжатга кўра, ядро қуроли устидан назорат Москвада қолади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ядровий қурол Беларусь Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made