Жан Тодт Ўзбекистонга келяпти

Жамият

image

Шу йилнинг 17-19 сентябрь кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича махсус вакили Жан Тодт Ўзбекистонга келади.  Ташриф давомида у мамлакат расмийлари, хусусий сектор, фуқаролик жамияти ва ёшлар вакиллари билан учрашади.

Ўзбекистонга бўлажак ташриф доирасида БМТ махсус вакили “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатида ҳам бир қатор тадбирлар ўтказиши режалаштирилган.

Жумладан, жорий йилнинг 18 сентябрь куни жаноб Жан Тодт Ўзбекистонда фаолият юритаётган такси хизматини кўрсатувчи компаниялар ва фуқаролик жамияти вакиллари, шунингдек ёшлар билан алоҳида-алоҳида учрашувлар ўтказади.  

Маълумот учун: Тодт ўз ваколати доирасида ҳар йили дунё бўйлаб 1,35 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлаётган, 50 миллион кишининг турли даражадаги жароҳатланишига олиб келаётган глобал ривожланиш муаммоларидан бирини енгиш бўйича чақириқлар қилади. Сабаби, болалар ва ёшлар ўлимининг асосий сабаби бўлган йўл-транспорт ҳодисалари жиддий ижтимоий ва иқтисодий оқибатларга олиб келмоқда ва натижада иқтисодий зарар кўпгина мамлакатларда ЯИМнинг 5 фоизигача етмоқда. 

Жан Тодт махсус элчи сифатида БТМга аъзо давлатларга ташриф буюриб, манфаатдор томонлар билан йўл ҳаракати хавфсизлиги масалаларига қатъий сиёсий эътибор қаратиш, шунингдек кўпроқ саъй-ҳаракатлар ва тегишли молиялаштиришни рағбатлантириш мақсадида юқори даражадаги мулоқотлар ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Жан Тодт

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг