Тошкентда коронавирусдан соғайганлар 1000 нафарга яқинлашди

Жамият

image

Тошкент шаҳрида 17 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 28 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

“Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 5 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 12 нафар, жами 17 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 62 ёшда, ёши кичиги эса 21 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Тошкент, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 1 нафардан.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 9 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 51 ёшда, ёши кичиги 16 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларидан 3 нафардан, Фарғона вилоятидан 2 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент ва Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан 1 нафардан.

Маълумот учун, пойтахтда шу пайтга қадар 980 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 997 нафарга етди. Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2685 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозирда мамлакатда коронавирусга чалинганлар 3396 нафарни ташкил қилмоқда. Бугунгача 14 нафар бемор вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг