Августгача айрим қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш харажатлари тўхтатилади

Жамият

image

Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш ва биринчи навбатдаги тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унда Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида қурилиш соҳасини молиялаштириш ишларини вақтинча тўхтатиб туриш белгиланди.    

“Карантин даври Ўзбекистонда асосан жорий йилнинг II чорагига тўғри келиши ва шу даврда иқтисодий фаолликнинг сезиларли пасайиши Давлат бюджети барқарорлигига хавф туғдирмоқда. Шунинг учун касаллик тарқалишини максимал даражада локализация қилиш ва карантин муддатлари чўзилиб кетишининг имкон қадар олдини олиш муҳим ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эгадир”, дейилади қарорда.

Қарорда коронавирус пандемияси ва глобал инқироз даврида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва бюджет харажатларини мақбуллаштиришнинг устувор йўналишлари белгиланди. Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида бир неча чоралар қатори қурилиш-таъмирлаш ишлари вақтинча кечиктирилади.  

“Вазирлик, идоралар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари жорий йил 1 августига қадар бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан асосий воситаларни харид қилиш, қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатларни тўхтатсин, молиялаштириш бошланган чора-тадбирлар бундан мустасно”, дейилади норматив ҳужжатда.

Маълумот учун, Молия вазири Тимур Ишметов Давлат бюджетининг иккинчи чорагида маълум қийинчиликлар юзага келиши сабабли ҳаёт учун зарур бўлмаган харажатларни кейинги чоракларга ўтказилиши ҳақида маълум қилганди
 

 


Мақола муаллифи

Теглар

қурилиш Давлат бюджети Тимур Ишметов

Баҳолаганлар

155

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг