Янги кўп тармоқли клиникага директор тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 6 майдаги “Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида тиббиёт соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш, шифокорларнинг малакасини ошириш, таълим ва илм-фан жараёнларини тиббиёт амалиёти билан интеграция қилиш борасида кўплаб вазифаларни амалга ошириш белгилаб берилган эди. Жумладан, Тошкент тиббиёт академиясининг биринчи, иккинчи ва учинчи клиникалари негизида замонавий тиббиёт таълим кластерини яратиш орқали ушбу олий таълим муассасасининг Кўп тармоқли клиникасини ташкил этиш белгиланганди. 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича, айни пайтда мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида кўп тармоқли клиника ташкил этилган. Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан тиббиёт фанлари номзоди Дилдора  Рустамова  таълим, амалиёт ва илм-фан интеграциясини таъминлашга ихтисослашган  ушбу янги Кўп тармоқли клиника  директори этиб тайинланди. 

Рустамова 1992 йилда Тошкент тиббиёт академиясида ва 2009 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясида таҳсил олган. Шу вақтгача у Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси бош шифокори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Дилдора Рустамова

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар