“Бавария” Моуриньони таклиф этмоқчи

Спорт

image

Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо Мюнхеннинг “Бавария” клубини бошқариши мумкин. Бу ҳақда Footmercato нашри хабар бермоқда.

Жозе мюнҳенликларга ўтган йилдан бери устозлик килаётган Нико Ковачнинг ўрнини эгаллайди. “Бавария” мутасаддилари жамоанинг EЧЛнинг нимчорак финалида “Ливерпуль” имкониятни бой бериб қўйганидан норози бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Нико Ковач шогирдлари Германия бундеслигасининг 26-туридан кейин 60 очко тўплаган ҳолда, Дортмунднинг “Боруссия”си билан биргаликда жадвални бошқариб турибди. Тўплар нисбатига кўра “Бавария” юқори ўринда жойлашган.

Маълумот учун Моуриньо 2018 йилнинг декабрида “Манчестер Юнайтед” клубидаги вазифасидан озод этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жозе Моуриньо Бавария

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг