Бугуннинг саволи: “Ижтимоий ёрдам олиш учун кимга, қандай ва қаерга мурожаат қилинади?”
Жамият
−
06 Апрель 2020
8973Ўзбекистонда карантин эълон қилингач, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар учун ижтимоий ёрдам кўрсатила бошланди. Аммо барча ҳам уни қаердан олишни, бунинг учун кимга мурожаат қилиш зарурлигини билмайди. Хўш, ижтимоий ёрдам учун кимга, қандай ва қаерга мурожаат қилинади?
Авваламбор, ижтимоий ёрдамни айнан кимлар олади, деган саволга тўхтаниладиган бўлса, уни ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, кексалар, ишсизлар, шунингдек, доимий ишламайдиган ва ҳар куни карантин туфайли ишлай олмайдиган фуқароларнинг оилалари олиши мумкин.
Бунинг учун 11-97 қисқа рақамларига қўнғироқ қилинади. Сўнгра эҳтиёжмандларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва телефон рақамлари айтилади (бу маълумотни киритиш учун керак бўлади).
Ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача Aхборот марказига (11-97 қисқа рақамига) мурожаат қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ижтимоий ёрдам нақд пул кўринишида берилмайди.
Фуқаролар ушбу рақамлар орқали ижтимоий ёрдам марказлари билан боғланишлари мумкин.
Тошкент шаҳри:
90-900-63-46
71-210-01-15
Қорақалпоғистон Республикаси:
91-395-91-91
61-222-02-44
Aндижон вилояти:
97-472-97-11
98-190-92-82
Бухоро вилояти:
98-140-66-16
65-223-11-54
Жиззах вилояти:
99-550-03-69
72-226-31-88
Қашқадарё вилояти:
91-962-25-00
75-221-11-80
Навоий вилояти:
90-500-77-88
90-396-22-32
Наманган вилояти:
97-257-51-62
69-227-17-94
Самарқанд вилояти:
91-315-79-99
78-210-18-00
Сирдарё вилояти:
99-464-01-61
67-225-45-82
Сурхондарё вилояти:
93-220-82-88
93-760-64-64
Тошкент вилояти:
99-693-07-77
93-919-99-09
Хоразм вилояти:
99-965-30-07
62-228-45-15
Фарғона вилояти:
94-133-28-22
73-244-05-10
LiveБарчаси