“Барселона” “Ювентус” билан футболчи алмашмоқчи
Спорт
−
03 Апрель 2019
4394"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин. Жамоа раҳбарияти ўз футболчисини ёзда “Ювентус”ни тарк этиши кутилаётган Пауло Дибалага алмаштирмоқчи.
Каталония клуби бразилияликни "Ювентус"га бериб, Турин клубидан аргентиналикни текинга қўлга киритиш ниятида. Айрим хабарларга кўра, бу трансфер амалга ошиши жуда қийин, чунки италияликлар Дибалани сотиш ниятида эмас.
Олдинроқ, Коутиньога ПСЖ, "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдираётгани эълон қилинган эди.
Бразилиялик футболчи жорий мавсум ЛаЛиганинг 28та учрашувида майдонга тушиб, 5та гол урди ва 2та голли пас берди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023