“Барселона” Де Лигт трансферидан воз кечиши мумкин

Спорт

image

Каталониянинг “Барселона” клуби Голландия терма жамоаси ва “Аякс”нинг 19 ёшли ҳимоячиси Маттейс Де Лигтни ёзда таркибга қўшиб олиш бўйича бир тўхтамга кела олмаган.

Маълум бўлишича, томонлар футболчига тўланадиган маош борасида келиша олмаяпти. “Кўк-анорранглилар” футболчига йилига 7 миллион евро маош таклиф қилмоқда ва бу нархни кўтариш нияти йўқ. Аммо бу қиймат “Аякс”нинг ёш сардорини қониқтирмаяпти. Шу сабабдан Де Лигт бошқа жамоа билан музокаралар бошлашга тайёр.

Олдинроқ, “Барселона”нинг футболчи билан шартнома имзолаб бўлгани борасида маълумотлар тарқалган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Аякс Маттейс Де Лигт

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг