... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

"Барон"фильмини Туркиянинг TRT телеканали ёритмоқда


15:12, 15.01.2016 Кино
 4 848

Бугун, 15 январь куни Алишер Навоий номидаги кино саройида "Ўзбеккино" Миллий агентлиги буюртмаси билан суратга олинган "Барон" фильмининг ёпиқ тақдимот маросими бўлиб ўтяпти.

Режиссёр Рустам Саъдиев томонидан 8 ой давомида суратга олинган мазкур картинада бош ролларни голливуд актёри Гассон Массуд, россиялик актёрлар Адрей Смоляков, Виктор Вержбицкий, Андрей Прилучный, ўзбекистонлик актёрлар Ёқуб Аҳмедов, Муҳаммадисо Абдулхаиров, Дилором Эгамбердиева, Улуғбек Қодиров, Дилноза Кубаева, Жамила Ғофурова, Шаҳло Темирова ижро этишган.

Наркобизнес глобал муаммоси акс этган ушбу фильмнинг ёпиқ тақдимот маросимига ўзбек маданият ва санъат оламининг таниқли вакиллари, спортчилар ва журналистлар ташриф буюришди. Фильм намойиши аввалидан сўзга чиққан режиссёр Рустам Саъдиев фильм премьераси Туркиянинг TRT телеканали томонидан ҳам ёритилаётганини маълум қилди.

Бироздан сўнг фильмнинг тақдимот маросимидан тўлиқ репортажни эътиборингизга ҳавола этамиз.


Теглар:Барон Рустам Саъдиев Ўзбеккино 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Элбек
11:51 20.01.2016

Бу фильм Туркия телеканали намойиш этишни бошлаган булса, бизнинг телеканалларда качон намойиш килинар экан?



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!