...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бардаги юзлаб одамларга ўқ узган “мерган” ўлдирилди


16:29, 08.11.2018 Олам
 10 495

Полиция мазкур ҳужумни террорчилик акти сифатида баҳолашга эрта эканини таъкидлаган.

Кеча, 7 ноябрь куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳри четидаги Саузанд-Оакс шаҳрида юз берган отишмада 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда NBC телеканали Калифорния штати Вентура округи шерифи офиси вакилига таяниб хабар берди.
 
Номаълум қуролли эркак Borderline Bar and Grill барига кириб, у ердаги юзлаб меҳмонларга қарата 30 га яқин ўқ узган, сўнг яширинган. Воқеада 11 киши жабрланган.
 
Сержант Эрик Басчоунинг сўзларига кўра 12 нафар қурбон орасида полиция ходими ҳам бор.


 
Маълумотларга кўра, Саузанд-Оаксда отишма уюштирган эркак ҳуқуқ-тартибот ҳимоячилари томонидан ўлдирилган. Полиция мазкур ҳужумни террорчилик акти сифатида баҳолашга эрта эканини таъкидлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Лос-Анжелес отишма 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!