2019 йилда Ўрта ер денгизида қанча мигрант чўкиб кетгани маълум бўлди

Олам

image

Йил бошидан буён Ўрта ер денгизи орқали Европага ўн етти мингдан ортиқ мигрант ва қочқинлар келган. 

2019 йил бошидан буён Ўрта ер денгизи орқали Европага ўн етти мингдан ортиқ мигрант ва қочқинлар келган.  Уларнинг 440 га яқини ҳалок бўлган ёки бедарак кетган. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилоти маълум қилган (МОМ).

“8 май ҳолатига кўра,  денгиз орқали Европага 17 000 мигрант ва қочқин келган. Бу ўтган йилга нисбатан 30% га кўпдир. 2019 йилда Европага 24 492 мигрантлар келган эди”, – деган  Халқаро миграция ташкилоти ходими Жоэл Миллман Женевада бўлиб ўтган брифингда.

Мигрант ва қочқинларнинг аксарияти Греция (7839) ва Испанияга (7202) кўчиб келишган. Италияга 873 киши, қолгани Мальта ва Кипрга кўчиб ўтган.
Жорий йилнинг 1 январидан 8 майига қадар денгизда ҳалок бўлган ва бедарак кетган мигрант ва қочқинлар сони 443 кишини ташкил этган. 2018 йилнинг шу даврида ҳалок бўлганлари сони 872 кишидан ошиб кетган эди. 

Йил бошидан бери жаҳон бўйича ҳалок бўлган мигрант ва қочқинлар сони 878 тани ташкил этади. Шундан 106 киши АҚШ ва Мексика чегарасида, 74 киши Кариб денгизида ва қолган қисми Африка давлатлари ҳиссасига тўғри келади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг