... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Барак Обама ўзи президент бўлган даврда камбағаллар сони камайганини айтди


13:31, 11.01.2017 Олам
 1 909

Барак Обама турмуш ўртоғи Мишель Обама билан биргаликда Американинг кўплаб аҳолисидан миннатдорчилик битилган мактублар олган.

Аввалроқ, АҚШнинг амалдаги президенти Барак Обама 10 январь куни Чикагода хайрлашув нутқи билан чиқиш қилиши ҳақида хабар берган эдик.
 
10 январь куни Чикагода АҚШ президенти Барак Обама президентликдаги сўнгги нутқи билан чиқиш қилди. Айнан шу шаҳарда Барак Обама икки карра, яъни 2008 ва 2012 йилларда қўшма штатлар президентлиги  лавозимини эгаллаганди. Барак Обама ўз нутқи давомида сўнгги 8 йил давомида АҚШ барча йўналишлар бўйича юқори кўрсаткичларга эришганини таъкидлади. Бу ҳақда “Time” нашри хабар тарқатди.
 
Барак Обама соғлиқни сақлаш соҳасида, бўш иш ўринлари борасида, иқтисод соҳасида юксалиш қайд этилганини айтиб ўтди.
 
Президент нутқи давомида турмуш ўртоғи Мишель Обама билан биргаликда Американинг кўплаб аҳолисидан миннатдорчилик битилган мактублар олганини маълум қилди.
 
“Сўнгги бир неча ҳафта давомида сизлардан илиқ тилаклар битилган хатларни олдик ва биз бундан мамнунмиз. Ҳозир эса мен сизларга раҳмат айтмоқчиман. Сиз билан менинг қарашларим баъзан тўғри келмаган вазиятлар ҳам бўлган, аммо мен ҳар куни сизлардан янгилик ўргандим. Сизлар мени энг яхши президентга ва яхши одамга айлантирдингиз. Ўзгаришлар янада юксалишларга олиб келишига умид қиламан”, деди Обама.
 
Барак Обама сўнгги вақтларда мамлакатда яшовчи аҳолининг даромадлари ошаётганлигини, камбағаллик даражаси эса пасаяётганлигини эътироф этди. Унинг сўзларига кўра, бадавлат кишилар ўз даромадларидан адолатли равишда солиқ тўлашяпти. Америкалик бир қатор экспертлар ҳам иқтисодиётнинг бир неча йўналишлари ривожланишида Барак Обаманинг инфратузилмага инветиция киритиш борасидаги дастури қўл келганини таъкидлаб ўтишди.
 
Барак Обама ўз нутқининг якунида оиласига, жумладан Мишель Обамага миннатдорчилик билдирди. Рафиқаси ҳақида сўзлар экан, уни “нафақат аёлим, маслаҳатдошим, дўстим”, дея атади. Шу сўзларни сўзлаётиб Барак Обаманинг кўзларига ёш келди.
 
Шунингдек, Обама вице-президент Жо Байденга ҳам миннатдорчилигини изҳор этди. Қарсаклар остида якунланган нутқни Барак Обама “Ҳа, биз қила олдик. Ҳа, биз қилдик. Ҳа, биз қила оламиз”, деган жумла билан якунлади.
Дурдона Расулова 

Теглар:АҚШ Барак Обама 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Ra'noxon
17:35 13.01.2017

Barchaning ishonchini oqlash, ko'p vaqtlar davomida ularning xotirasida bo'lish hammaga ham nasib qilavermaydi!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!