... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Барак Обама ишдан кетишини “ювмоқчи”


16:07, 05.01.2017 Олам
 1 046

Маросим 6 январга белгиланган. Бироқ Оқ уй бу кеча ҳақида ҳали расман маълум қилмаган.

АҚШ президенти Барак Обама лавозимини тарк этиши муносабати билан Оқ уйда хайрлашув базмини уюштиради. Бу ҳақда “The Washington Post” хабар бермоқда.
 
Маълумотларда келтирилишича, маросим 6 январга белгиланган. Бироқ Оқ уй бу кеча ҳақида ҳали расман маълум қилмаган.
 
Тахминан 1 ойча аввал, АҚШ президенти Барак Обама ва биринчи хоним Мишель Обама “People” журналига берган интервьюси чоғида хайрлашув базмига фақатгина Обама оиласига яқин бўлган кишилар таклиф этилишини айтиб ўтишган эди.
 
Хабарларда келтирилишича, кечага таклиф этилган меҳмонларнинг қўл телефонлари олиб қўйилади, шу сабаб ҳам ижтимоий тармоқларда маросимдан олинган фотосуратлар бўлмаслиги тайин.
 
Кечага машҳур хонандалар ҳам таклиф этилган. Улар орасида Бейонсе ва унинг турмуш ўртоғи рэпер Jay-Z, Ашер, Стиви Уандер, актёрлардан Сэмюэль Жексон, Брэдли Купер, режиссёрлар Жей-Жей Абрамс, Жорж Лукас, телебошловчи Опра Уинфри ҳам бор.
 
Аввалроқ, президент Барак Обама 10 январь куни ўзининг она шаҳри Чикагода хайрлашув нутқи билан иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.
Дурдона Расулова 

Теглар:Барак Обама 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Барак Обама қаерда?

11:55, 01.02.2017 3 420

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!