Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Кореяда ишга жойлашиш бўйича маълумот берди
Жамият
−
03 Февраль 2020
7633Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Матбуот хизмати Жанубий Корея Республикаси ҳудудида ишга жойлашишнинг 6 та босқичи ҳақида маълумот берди.
Унга кўра,
1-босқичда билимни баҳолаш марказида корейс тилини билиш даражаси бўйича тестдан муваффақиятли ўтиш лозим бўлади.
2-босқичда эса Кореянинг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати (HRD) томонидан ўтказиладиган EPS-TOPIC тест имтиҳонидан ўтиш керак бўлади.
3-босқич ўз ичига HRD вакиллари томонидан ўтказиладиган малака тестида (skill test) қуйидаги машқлар ва суҳбатни ўз ичига олади:
– ранг ажратишни синаш (дальтонизм);
– жисмоний машқ (қўл кучини синаш, бўй ва вазн ўлчаш, оғирлик кўтариш машқи);
– малака тести (рангли халқачаларни ажратиш ва жой-жойига қўйиш, пўлат симларни белгиланган ҳажмда қирқиш, пробиркаларда белгиланган ҳажмни ўлчаш, темир халқаларни жой-жойига жойлаштириш);
– корейс тилида мутахассис билан суҳбатлашиш;
4-босқичда малака тестидан муваффақиятли ўтган фуқаролар HRD томонидан белгиланган муддатларда Корея иш берувчиларининг махсус SPAS базасига киритилади.
5-босқичда эса Корея томонидан шартнома лойиҳаси тақдим этилган фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, ўқиш ва адаптация жараёнларидан ўтади.
6-босқичда Жанубий Корея Республикасининг Ўзбекистондаги консуллик хизмати томонидан фуқароларга виза расмийлаштирилади ва 4 йил 10 ой муддатга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жўнаб кетилади.
Эслатма!
Фуқароларни Корея Республикасига ишга жўнатиш (E-9 ишчи виза) ҳуқуқига эга ягона ташкилот Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳисобланади, хусусий бандлик агентликларининг бунга ваколати йўқ.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь