Карантин қоидасини бузганлар 10 йилгача “кесилиши” мумкин

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Қонунга кўра, санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди. 

Хусусан, санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш, шу жумладан карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида давлат санитария назорати органларининг:

•    тиббий текширувдан ўтиш ва даволаниш;

•    карантинни ўташ учун белгиланган жойларга етиб бориш ҳамда ушбу жойни белгиланган муддат давомида тарк этмаслик;

•    касаллик юқиши мумкин бўлган даврда мулоқотда бўлинган шахслар ва борилган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги ҳамда бошқа қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаганлик одамларнинг оммавий касалланиши ёки заҳарланиши реал хавфини келтириб чиқарса ёхуд одамларнинг оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб келса, бунинг учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.

(Ҳозирга қадар ушбу муддат 3 йилгача бўлган)

Агар ўша ҳаракатлар одамнинг ўлимига сабаб бўлса, озодликдан маҳрум қилиш жазоси муддати 5 йилдан 7 йилгача этиб, бир қанча  одамларнинг ўлимига сабаб бўлса, – 7 йилдан 10 йилгача этиб белгиланди.

(Илгари ушбу муддатлар тегишлича 3 йилдан 5 йилгача ҳамда 5 йилдан 8 йилгача бўлган)

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

қонун карантин

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг