Олти давлат кибер армия тузди

Олам

image

Эстония, Польша, Хорватия, Голландия, Руминия ва Литва кибер армия тузганликларини эълон қилди. Бу ҳақда Литва Республикаси мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Европа Иттифоқининг тезкор жавоб кучларини яратиш бўйича юқоридаги давлатлар меморандум имзолади. Меморандум кеча, 4 март куни Загребда имзоланган. Ҳужжатда фуқаро ва ҳарбий мутахассисларнинг халқаро гуруҳи ташкил этилиши кўзда тутилган. Улар киберфазони кузатиб боради ва кибер ҳужумларга тезкор жавоб қайтаради. Шунингдек, кибер қўшин тергов ишларини олиб боради ва эҳтимолий воқеаларнинг оқибатларини йўқ қилади.

Бу тузилма таркибига яна бир қанча давлатлар қўшилиш истагини билдирмоқда. Бельгия, Греция, Испания, Италия, Франция, Словения ва Финляндия кибер қўшинлар сафига кузатувчи мақомида аъзо бўлди. Келгусида кибер хавфсизлик борасидаги ишлар дунё давлатларининг ҳукуматлари билан биргаликда давом эттирлиши айтилди.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Европа Иттифоқи Эстония Хорватия Литва Польша Голландия Руминия Кибер хавфсизлик

Баҳолаганлар

167

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг