... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Баклажкалар билан сийланган футболчи мухлислардан узр сўради


11:11, 06.08.2018 Спорт
 4 278

Футболчи ўз қилган ишидан афсусда эканлигини таъкидлаб, “Навбаҳор” мухлисларидан узр сўради.

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган “Нефтчи” ҳамда “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги баҳсида фарғоналиклар фойдасига иккинчи голни киритган Абдураҳмон Абдулҳақов голни меҳмон жамоа мухлислари жой олган сектор томон ҳаракатланиб нишонлади ва ушбу вазият катта эътирозга сабаб бўлди.
 
Бу эса мусобақалар Регламентининг интизомий ва жарималар кодекси 1-қисми 5.4 бандини бузилганлиги кўрсатади. Натижада ПФЛ Абдураҳмон Абдулҳақовни 2 миллион сўм миқдорида жаримага тортди.
 
Футболчи ўз қилган ишидан афсусда эканлигини таъкидлаб, “Навбаҳор” мухлисларидан узр сўради:
 
“Ўйин вақтида футболчи кучли ҳис-хаяжонлар оғушида бўлади. Айниқса гол киритилган вақтида ўз ҳис-ҳаяжонларини жиловлаш бироз қийин кечади.
 
Дербида “Нефтчи” учун муҳим бўлган голни киритганимдан сўнг мана шундай хис-ҳаяжонларга берилиб, голни нишонлаш вақтида беихтиёр рақиб мухлислари томон югурдим. Бу эса нотўғри қарор эди.
 
Шу сабаб “Навбаҳор”нинг жонкуяр мухлисларидан бу ишим учун узр сўрайман. Наманганликларнинг келгуси ўйинларда омад тилаб қоламан”, деди Абдулҳақов.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Абдураҳмон Абдулҳақов Нефтчи Навбаҳор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!