БААдаги Янги йил салют шоуси Гиннесга кирди (фото)

Бу қизиқ

image

Бирлашган Араб Амирликлари Янги йил куни 11 мингдан ортиқ салют билан шоу уюштириб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Бу ҳақда Рас ал-Хайма туризмни ривожлантириш департаменти маълум қилди. 

Билдирилишича, ушбу шоу бирданига икки тоифа – сувдаги ва осмондаги энг узун салютлар қатори номинацияси бўйича рекорд ўрнатди. 

Шоу Маржон сунъий архипелаглари ва Ал-Хамра ҳудуди ўртасидаги 4,5 км узунликдаги қирғоқ чизиғида бўлиб ўтган. Унда сувга ўрнатилган пиротехника воситаларидан ташқари, мингдан ортиқ салют ва LED дронлари, шунингдек, акробатик маневрларни бажарувчи енгил самолётлар иштирок этган.

Тадбир давомида дронлар ҳавода Рас ал-Хайманинг табиий ландшафтини акс эттирувчи расмларни намойиш этган. Чўл, Форс кўрфази қирғоқлари ва Ҳажар тоғларининг манзараси шулар жумласидандир. Дронлар эса Янги йил шоуси учун махсус яратилган мусиқаларга ҳамоҳанг ҳаракат қилган.

Кўргазма саккиз дақиқа давом этиб, уни 50 мингга яқин одам томоша қилган. 

Маълумот учун, 2022 йилда ҳам Рас-ал-Хайма амирлиги “Бир вақтнинг ўзида энг кўп дронларни учириш ва салют шоуси” ва “масофадан бошқариладиган дронлар томонидан яратилган осмондаги энг катта дисплей” номинацияси бўйича иккита жаҳон рекордини ўрнатганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дубайда қарийб 1,5 минг кв метр майдонни эгаллаган The Palm Fountain дунёдаги энг йирик фаввора сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бирлашган Араб Амирликлари салют Гиннес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made