БААда еттита нефт танкерида портлаш юз берди
Олам 12 Май 15:37 4370
image

Бугун тонгда Бирлашган араб амирликларининг Фужайра портида бир неча соат оралиғида кучли портлашлар содир бўлган. 

Дастлаб портда турган танкерлардан бирида ёнғин чиқан ва кучли портлашни юзага келтирган. Натижада унга яқин бўлган ва камида 7 та нефт ортилган танкер портлаши оқибатида аланга ўчоғи кенгайиб кетган. 

Кучли портлаш Фужайра порти яқинида маҳаллий вақт билан соат 4:00 ва 7:00 оралиғида содир бўлган, дейилади хабарда.

Манбага кўра, ёнғин еттитадан ўнтагача нефт танкерини қамраб олган. Айни вақтда ёнғинни ўчиришнинг иложи бўлмаган.

Гувоҳларнинг айтишича, ёнғин содир бўлган пайтда портга яқин ҳудуд осмонида бир нечта АҚШ ва Францияга тегишли ҳарбий самолётларни кўришган. Бу ҳақда “Rambler” хабар бермоқда.

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 85
Рейтинг: 3.1