... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

БАА–Ўзбекистон: ҳисоб борасида хатога йўл қўймадик, бироқ...


20:25, 14.11.2017 Спорт
 3 379

Ўзбекистон термасининг Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоасига қарши ўйини якунига етди.

Бугун, 14 ноябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сафарда Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
 
Ўйин 1:0 ҳисобида БАА термаси фойдаси билан якунланди.
 
Учрашувнинг 15-дақиқасида мезбонлар Али Мабхутни яккама-якка вазиятга чиқариб юборишди. Ҳужумчи эса дарвозабон Нестеровни алдаб ўтиб, бўш қолган дарвозани ишғол қилишга муваффақ бўлди.
 
Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ушбу таркиб билан илк ўйинини ўтказгани боис, ҳали юқори савияда жамоавий ўйин намойиш қила олмади.
 
Вақт ўтган сари, айниқса, иккинчи бўлимда Ўзбекистон БАА дарвозаси олдида бир нечта “қулай вазиятларни” юзага келтирди, аммо улардан фойдаланиш футболчиларга насиб этмади.
 
Баҳс сўнггида Фаррух Сайфиев йўллаган жарима зарбаси анча хавфли бўлди. Тўп Холид Иссанинг қўли ва тўсинга тегиб, майдонни тарк этди.
 
Шу тариқа, учрашув стартида киритилган тўп БАА терма жамоасига ғалаба келтирди.
Ўртоқлик учрашуви
Ал-Айн, “Халифа бин Зайд” стадиони
 
БАА–Ўзбекистон — 1:0.
Гол: Али Мабҳут (16)
 
БАА: Холид Исса, Салим Солиҳ (Жассим Ёқуб, 32), Халифа Муборак, Амир Абдулраҳмон, Моҳнад Салим, Али Аҳмад Мабҳут (Аҳмад Ал-Ҳошми, 89), Умар Абдулраҳмон, Ҳамис Исмоил, Ҳамис Маҳмуд, Муҳаммад Фавзий, Исмоил Аҳмад.


 
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов (Шуҳрат Муҳаммадиев, 52), Шерзод Аъзамов, Рустам Ашурматов (Ислом Тўхтахўжаев, 46), Акрамжон Комилов (Фаррух Сайфиев, 46), Владимир Козак, Сардор Мирзаев (Достонбек Ҳамдамов, 46), Одилжон Ҳамробеков (Азизжон Ғаниев, 46), Баҳром Абдураҳимов (Иван Нагаев, 72), Отабек Шукуров, Марат Бикмаев.
 
Огоҳлантиришлар: Акром Комилов (24), Халифа Муборак (37)
 


Эслатиб ўтамиз, “Qalampir.uz” сайти ходимлари (спорт мухбирлари) Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги ўйин учун асосий таркиб ва ўйин натижасини тахмин қилишганди.
 
Бизнинг тахминий таркибимиздан фақат беш нафар футболчи четда қолиб кетганди. Аммо Рўзиқул Бердиев Иван Нагаев, Достонбек Ҳамдамов, Азизжон Ғаниев, Шуҳрат Муҳаммадиев каби футболчиларни захирадан майдонга туширди. Фақатгина  Ислом Тўхтахўжаев бизнинг тахминий таркибимиздан ўрин эгалламаганди.
 
Шунингдек, асосий таркиб билан бирга ўйин ҳисобини олдиндан Ўзбекистон фойдасига 1:0 шаклида тахмин этгандик. Аммо тахминимиз БАА фойдасига иш бергани юқоридаги ҳисобда акс этди. 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон терма жамоаси БАА ўртоқлик учрашуви 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!