“Япончик”нинг қотили қўлга олинди
Олам
−
06 Февраль 2020
228752009 йилда жиноят оламида машҳур бўлган “Япончик” лақабли Вячеслав Иванков ўлдирилган эди. Ушбу қотилликда айбланиб, Муртаз Шаданияни ҳибсга олинди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг расмий вакили хабар бермоқда.
Aниқланишича, унга қотиллик айбловларидан ташқари, қурол савдоси айби ҳам қўйилган.
Тергов маълумотларига кўра, Шадания “Япончик”ни яширин равишда кузатган. Иванковни ўлдириш ва ушбу қотилликни амалга оширган жиноий гуруҳ аъзоларининг хавфсизлигини таъминлаш учун учун Москвага яширин равишда қуроллар транзитини йўлга қўйган.
Маълумот ўрнида, Вячеслав Иванков 2009 йилнинг 28 июль куни Москвадаги Хорошевском шоссесида жойлашган ресторанлардан бирида оғир яраланади. Икки ой ўтгач, олган жароҳатлари сабаб вафот этади. Ўша пайтда “Япончик” жиноий иерархиянинг енг юқори мақоми бўлмиш “қонундаги ўғри” бўлган.
LiveБарчаси