...
МЕНЮ
ONLINE TV

Азиза Ниёзметова қаерга дафн этилади: Хоразмгами ё Тошкентга?


12:14, 16.10.2018 Шоу-бизнес
 34 729

Ниёзметова 2017 йил, 45 ёшни қаршилаганда тўртинчи фарзандини дунёга келтирган эди.

Аввалроқ, таниқли хонанда Азиза Ниёзметова 15 октябрь куни оғир хасталик сабаб 46 ёшида оламдан ўтган ҳақида хабар берган эдик. “Qalampir.uz” аниқлаган маълумотларга қараганда, Азиза Ниёзметова бугун тушдан кейин ўзи туғилиб ўсган Хоразмга дафн этилади.
 
Азиза Ниёзметова жорий йил бошида ўпка саратони хасталигига чалинган эди. Январь ойларида аломатлари кўринган касаллик ортидан Ҳиндистонгача боргани, бироқ шифокорлар даво топа олмагани ҳақидаги гаплар етиб келди бизга.
 
Ниёзметова 2017 йил, 45 ёшни қаршилаганда тўртинчи фарзандини дунёга келтирган эди.
 
У олти болага оналик қилди. Умрининг сўнгги йилларида яна икки норасидани ўз оиласи бағрига олиб, уларга оналик қилган.
 
Хонанда охирги 2-3 ойда яқин дўстларига ҳам кўриниш бермаган. Санъаткор дўстлари унинг Хоразмга қайтиб кетганидан ҳам бехабарлигини, Ниёзметова телефонларга жавоб бермаганини айтишмоқда.
 
Азиза Ниёзметованинг ижоди 2000 йилларга бориб тақалади. Ўша вақтларда Хоразмдан чиққан хушовоз Азизанинг “Кишмиш” қўшиғини эшитиб, унинг нолаларига маҳлиё бўлмаганлар камдан кам учрарди. Хонанда ўтган йиллар давомида салмоқли ижод қилди, ўзидан юзлаб яхши қўшиқлар қолдирди.
 
“Qalampir.uz” таҳририяти аъзолари номидан Азиза Ниёзметованинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. 

Теглар:Азиза Ниёзметова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!